Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. фуқарога 300 дона қўлбола усулда тайёрланган қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини 5,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда А.Х.га қўлбола алкоголь маҳсулотларини фуқаролар М.Х. ва Ю.Э. етказиб турганликлари аниқланиб, Ю.Э.нинг Данғара тумани, “Аравон” МФЙ ҳудудидаги хонадонидаги яширин цехдан 24 932 дона қопқоқ, 18 402 дона этикеткалар, 4 270 дона пластик пакетлар, 1 590 дона бўш шиша идишлар, 957 дона QR кодлар, 800 дона қалбаки акциз маркалар, 627 дона алкоголь маҳсулотлари, 440 литр спирт ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.