Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Фарғона вилоятида 2,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Фарғона вилоятида 2,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ўзэнергоинспекция Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва газ таъминоти корхонаси иштирокида ўтказилган назорат тадбирида Дангара туманида жойлашган "Х.Қ.К." хусусий корхонасига қарашли ошхонанинг газ қурилмаларини ҳисоблагичдан ташқари яширин равишда газ тармоғидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 2 миллиард 887 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:50 10.07.2025. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!