Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғона вилоятида 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Фарғона вилоятида 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ўзэнергоинспекция Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Данғара туманида “U.M.T.” оилавий корхонасига қарашли объектда ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келиш ҳолати аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 1 миллиард 11 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 17:25. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!