Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"АҚШ Исроилнинг қўғирчоғи сифатида Теҳронга қарши урушга кирди"

"АҚШ Исроилнинг қўғирчоғи сифатида Теҳронга қарши урушга кирди"

АҚШ фаластинликларга қарши жиноятларидан дунё эътиборини чалғитишга интилаётган Исроилнинг қўғирчоғи сифатида Теҳронга қарши урушга кирди, деди Эрон президенти

Масъуд Пезешкиённинг бошқа баёнотлари:

— Эрон ва АҚШ ўртасидаги қарама-қаршиликни давом эттиришдан маъно йўқ, тўқнашув ёки ўзаро ҳамкорлик ўртасидаги танлов реал бўлиб, у авлодлар келажагини белгилаб беради;

— Қўшма Штатларнинг Эрон инфратузилмасига ҳужумлари Эрон халқига қарши қаратилган ва ҳарбий жиноят ҳисобланади;

— Эроннинг ҳаракатлари қонуний мудофаага асосланган вазмин жавобдир, бироқ бу уруш ёки тажовуз бошланиши эмас;

— Эрон халқи бошқа миллат ёки элатларга, жумладан АҚШ, Европа ёки қўшни араб давлатларига нисбатан адоватда эмас.

Киритилди: Бугун 13:30. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!