Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"NATO Ҳўрмуз бўғози масаласида АҚШга ёрдам беришга мажбур эмас"

"NATO Ҳўрмуз бўғози масаласида АҚШга ёрдам беришга мажбур эмас"

Франция Мудофаа вазирлиги NATO Ҳўрмуз бўғози масаласида АҚШга ёрдам беришга мажбур эмаслигини билдирди.

"НАТО Евроатлантика хавфсизлиги учун масъул бўлган ҳарбий иттифоқ эканини эслатиб ўтмоқчиман. Ва у халқаро ҳуқуққа мос келмайдиган Ҳўрмуз бўғозидаги куч операцияси учун мўлжалланмаган," - деди Франция Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги вазир-делегат Алис Рюфо Le Point журнали томонидан ташкил этилган "Уруш ва тинчлик" конференциясида.

Франция Мудофаа кучлар вазирлиги вакили Алис Рюфо NAТO иттифоқчилари Қўшма Штатларнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётини қўллаб-қувватлашни рад этганидан Вашингтоннинг норозилигини тушунишини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Франция Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини тиклаш бўйича ишлаш тарафдори, аммо бу ҳужумкор тарзда бўлмаслиги керак.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп The Daily Telegraph нашрига берган интервьюсида альянс Вашингтонни Эронга қарши операцияда қўллаб-қувватламаганидан кейин АҚШнинг НАТОдан чиқиши имкониятини жиддий кўриб чиқаётганини маълум қилганди. Трампнинг ишончи комилки, НАТО давлатлари бу можарога автоматик равишда қўшилиши керак эди.

Киритилди: Бугун 13:11. Ўқилди: 602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!