Бугун 1 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида акциз маркасиз ҳамда электрон тамаки маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олинди

Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида акциз маркасиз ҳамда электрон тамаки маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олинди

1️⃣ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими ва Божхона хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган М.В. “Haval” русумли автомашинасида хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 64,7 млн сўмлик 2 000 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Фарғона шаҳрида сотиш мақсадида олиб келаётган вақтида ушланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

2️⃣ Департаментнинг Сергели тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “S.D.” МЧЖ савдо дўкони сотувчиси И.Э. электрон тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу савдо дўконидан хорижда ишлаб чиқарилган 30 турдаги 259 дона электрон тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:41. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!