"Ўзэнергоинспекция" Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Фарғона шаҳрида "О. Б." идорасига қарашли объектда ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келиш ҳолати аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 939,5 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.