Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳужумларининг асосий нишони Ислом Республикасидаги ҳарбий иншоотлар бўлиши мумкин.
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан бу ҳақда Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Менимча, Исроилнинг асосий мақсади Эрон ҳарбийларининг баъзи асосий имкониятларини йўқ қилиш бўлади", деди вазир.
Исроилнинг Эронда раҳбарият алмашинувини осонлаштириш истаги ҳақида Фидан улар буни хоҳлашлари мумкинлигини, аммо бунга эриша олишларини вақт кўрсатишини таъкидлади:
"Бу ташқи ҳарбий аралашувга эмас, балки халқнинг хоҳишига боғлиқ. Эрон халқи урушлар ва ташқи таҳдидлар пайтида, айниқса Исроилдан ҳужумлар бўлганда, ҳар доим ўз раҳбарлари атрофида бирлашади", деди Туркия ташқи ишлар вазири.