28 январ куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Молиявий мониторинг агентлиги олдида чиқиш қилиб, 2025 йил давомида қўшни давлатдан бошқа мамлакатларга 7 триллион тенгедан ортиқ (тахминан 14 миллиард доллар) маблағ чиқарилганини маълум қилди. Президент бу ҳолатни қонун ва иқтисод нуқтаи назаридан қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат деб баёнот қилди.
14 миллиард доллар Қозоғистоннинг 2025 йилги давлат бюджети даромад қисми қарийб учдан бирини ташкил этади. Баёнотдан сўнг интернетда катта муҳокама бошланди, бироқ видео расмий ОАВдан уч соатдан сўнг ўчириб ташланган.
Жамоатчилик эътибори қуйидаги саволларга қаратилди:
Қайси “қўшни давлат”? Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой эҳтимолдан истисно қилинди, асосий эътибор Россияга қаратилди.
Қайси банк орқали маблағлар чиқарилди? Freedom Bank бу ишга алоқадор эмаслигини маълум қилган. RBK Kazakhstan банкига эътибор қаратилаётгани ҳам хабар қилинди.
Ҳозирча оқибатлари аниқ эмас — банк тизимида инқироз, санкциялар ёки сиёсий муаммолар юзага келиши мумкин. Бу Қозоғистон тарихидаги жуда катта ва жиддий воқеа ҳисобланади.