"Манчестер Сити" чоршанба оқшомида Чемпионлар лигаси 8-турида "Галатасарой"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов кеча жамоа асосий таркибидаги кетма-кет 7-ўйинини ўтказди, бу жамоадаги барча марказий ҳимоячилар орасида энг яхши кўрсаткич ва бутун жамоадаги энг яхши икки ўйинчидан бири - ярим ҳимоячи Нико Гонсалес ҳам мавсум бошида кетма-кет 7-ўйинни бошланғич таркибда бошлаган эди.
Ҳусанов ушбу мавсумда умумий 17 та ўйинда 1228 дақиқани майдонда ўтказди. Унда ҳозирча голли ҳаракатлар йўқ.