Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғона да 11-синф ўқувчиси 3-синфда ўқийдиган ўғил болани зўрлагани айтилмоқда

Фарғона да 11-синф ўқувчиси 3-синфда ўқийдиган ўғил болани зўрлагани айтилмоқда

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

“Jahon.uz”нинг ишончли манбаси хабарига кўра,2003 йил 13 апрель куни Тошлоқ туманида туғилган, ўрта мактаб 11-синф ўқувчиси М.С.И. (Барча маълумотлар нашр ихтиёрида мавжуд, аммо тергов сири боис ушбу маълумотлар очиқланмади) 2010 йилда туғилган, вояга етмаган Қ.Қ.ни 14 ёшга тўлмаганлигини била туриб, унга нисбатан жинсий эҳтиёжини ғайритабий усулда қондириш мақсадида, “поезд вагони”га олиб кириб, унга зўрлик ишлатиб, эгнида бўлган иштонини ечиб, ўз жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондиргани айтилмоқда.

Вояга етмаган Қ.Қ. вояга етмаган М.С.И. ни тўхтатиш мақсадида бор овози билан ёрдам сўраб бақирган вақтида вояга етмаган М.С.И. унга агарда овозини ўчирмаса “сўйиб” ташлашлигини айтиб, ўлдириш билан қўрқитганини таъкидлаган.

Судга оид тиббий экспертиза амалда шундай ҳолат бўлганини тасдиқлаган, дейди "7news.uz".

2019 йил 26 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Қува туман суди Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 119-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган М.С.И. томонидан содир этилган қилмиш ўта оғир жиноятлар туркумига киришини, у томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш ва уни дастлабки тергов ҳамда суддан яшириниш эҳтимоли борлигини ҳамда уни очиқда қолдирса жабрланувчига турли тазйиқ ўтказишини инобатга олиб, унга нисбатан уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш борасида ажрим чиқарди.

Уй қамоғи муддати 2019 йил 26 ноябрь соат 17:00 дан бошлаб ҳисобланиши белгиланди ҳамда айбланувчи М.С.И .га хат-хабарларни, яъни почта-телеграф, факс орқали жўнатмалари, ўзаро хат ёзишмалари, шунингдек E-mail, SMS, MMS ва бошқа электрон шаклдаги хабарларни қабул қилиш ёки жўнатиш каби чекловлар қўйилди.

Киритилди: 07:30 03.12.2019. Ўқилди: 7234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!