Бугун 3 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Фан олимпиадалари ғолибларига "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмаси берилади

Фан олимпиадалари ғолибларига "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмаси берилади

Ҳукумат қарори (406-сон, 24.07.2026 й.) билан “Таълим ва спорт йўналишлари бўйича ўтказиладиган фан олимпиадаси ва спорт мусобақаси ғолибларини “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини тақдим этиш орқали рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

✅ Ушбу Низом республика ва вилоят даражасида таълим ва спорт йўналишлари бўйича фан олимпиадаси ва спорт мусобақаси ғолибларини “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини тақдим этиш орқали рағбатлантириш тартибини белгилайди.

📜 Низомга кўра, таълим ва спорт йўналишлари бўйича ўтказиладиган фан олимпиадаси ва спорт мусобақаси ғолибларига қуйидаги йўлланмалар тақдим этилади:

➡️ республика даражасида – республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи-ёшларга Ўзбекистон ҳудудидаги туристик объектларга 3 кунлик саёҳат;

➡️ вилоят даражасида – ҳудудий босқичда ғолиб бўлган ўқувчи-ёшларга бошқа вилоят ҳудудидаги туристик объектларга 2 кунлик саёҳат.

🕓 Ташкилотчи томонидан саёҳат тадбирлари ташкил этилишидан 10 кун олдин йўлланмага эга бўлган шахслар
тадбир ташкил этиладиган кун ва жой тўғрисида хабардор қилинади.

🤑 Ташкилотчилар томонидан ҳар йили саёҳат харажатларига қуйидагилар билан боғлиқ харажатлар киритилади:

✅ транспорт хизмати;
✅ яшаш ва овқатлантириш;
✅ экскурсиялар (гид хизмати ва туризм объектларига кириш чиптаси);
✅ саёҳат суғуртаси.

Киритилди: 14:25 27.07.2026. Ўқилди: 962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!