Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Фамилия ўзгаргач, паспорт ҳам алмаштириладими?

A A A
Фамилия ўзгаргач, паспорт ҳам алмаштириладими?

— Турмуш ўртоғимнинг фамилиясига ўтмоқчиман. Фамилия ўзгаргач, паспорт ҳам алмаштириладими? Номимда уй бор. Бошқа ҳужжатлар ҳам (диплом, меҳнат дафтарчаси ва ҳ.к) бор. Уларнинг тақдири нима бўлади?

Х.Жураева,
Қашқадарё вилояти

— Сиз турмуш ўртоғингизнинг фамилиясини қабул қилсангиз, у ҳолда паспортни бир ой ичида алмаштириши зарурлиги тўғрисида огоҳлантириласиз ва паспортга бу ҳақда белги қўйилади. Шунингдек, Сизнинг номингизда бошқа ҳужжатлар ҳам бўлган тақдирда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатга қараб фамилиянгиз ўзгарганлиги ҳақида белги қўйилиш ва ўзгартирилиши лозим.

Масалан, фамилиянгиз ўзгарган тақдирда меҳнат дафтарчангизга тегишли ўзгартиришлар киритилиши керак. Ёки пластик картангизда фамилиянгиз ёзилган бўлса, пластик карта муддати тугаши билан ўзгартириш киритилиши мумкин.

Киритилди: 15:35 30.06.2021. Ўқилди: 3382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!