Гари Линекер антисемитизм айбловлари фонида BBC'ни тарк этмоқда.
Аввалроқ, Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ва BBC'нинг "Match of the Day" кўрсатуви бошловчиси Palestine Lobby аккаунтининг нашри - канадалик-фаластинлик ҳуқуқшунос Диана Будданинг Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган видеоси билан бўлишган эди. Видеога каламуш тасвири қўшилган - бу тасвир фашистлар Германиясида кўпинча яҳудийларни тасвирлаш учун ишлатилган. Кейинчалик у постни ўчириб ташлади.
Daily Mail нашрининг ёзишича, Линекер антисемитизмда айбланаётгани сабаб BBC'ни тарк этади.
Қайд этилишича, Линекер шундоқ ҳам мавсум якунида "Match of the Day" бошловчиси лавозимини тарк этмоқчи бўлган, аммо энди 2025/26 йилги мавсумда Англия кубоги ва 2026 йилги жаҳон чемпионати трансляцияларида ҳам иштирок этмайди.
Sky Sports журналисти Роб Ҳарриснинг маълум қилишича, бошловчининг кетиши ҳақида душанба куни расман эълон қилинади.