Фаластин Олий ёшлар ва спорт кенгаши раиси Жибрил ар-Ражубнинг айтишича, Фаластин терма жамоаси ва Туркиянинг «Коньяспор» клуби ўртасидаги ўртоқлик учрашуви вақтида стадионда намоён бўлган ҳамжиҳатлик фаластин халқининг матонатини кўрсатишга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг натижаси бўлган.
Фаластин футбол ассоциацияси сайтида эълон қилинган баёнотда ар-Ражуб ушбу учрашув фаластин халқининг ўз ҳуқуқлари учун кураши ва матонатига эътибор қаратишда муҳим аҳамият касб этганини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, учрашувнинг асосий спорт мақсади Фаластин терма жамоасининг ўйин маҳоратини ошириш бўлган. Шу билан бирга, баҳс орқали фаластинликлар орасида умидни сақлаб қолиш муҳим вазифа сифатида белгиланган.