Эйфель минораси "ПСЖ"нинг Чемпионлар Лигаси финалида Миланнинг "Интер" клубига қарши ўйиндаги ҳар бир голидан кейин нур сочади.
Ҳозир, ҳал қилувчи ўйин арафасида Парижнинг асосий диққатга сазовор жойида "Олға, Париж" ёзуви порлаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси финали 31 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади.
Бу мавсумгача "ПСЖ" фақат бир марта турнир финалига чиққан - 2020 йилда парижликлар Мюнхеннинг "Бавария"сига ютқазганди (0:1).
"Интер" 2010 йилда Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган, 2023 йилда эса финалда "Манчестер Сити"га ютқазган.