Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Эвтаназия: касали оғир беморни ўлдириш қонунийлашмоқда

A A A
Эвтаназия: касали оғир беморни ўлдириш қонунийлашмоқда

Оғир касалликка чалинган беморларни оғриқсиз ўлим топишига кўмаклашиш қонуний ҳисобланади. Янги Зеландия аҳли эвтаназияни қонунлаштириш учун овоз беришди ва ўз ҳаракатларини "Раҳм-шафқат ва меҳр учун ғалаба" деб аташди.

Агар бемор олти ойдан кам муддатда ўладиган касаллик билан оғриган бўлса ва иккита шифокор томонидан бу тасдиқланса, беморнинг ўлимига ёрдамлашиш қонуний мумкин бўлади.

Жума куни эълон қилинган референдум натижаларига 480 мингга яқин махсус овозлар, шу жумладан, хориждаги бюллетенлар киритилмаган, шунинг учун якуний натижалар 6 ноябргача тасдиқланмайди.

Дастлабки натижалар 53,1% "йўқ" ва 46,1% "ҳа" ни ташкил қилди, аммо махсус овозлар ҳисобланганда бу натижа ўзгариши мумкин.

Агар қонун имзоланса, Янги Зеландия оғир касалликка чалинган беморларни оғриқсиз ўлим топишига кўмаклашиш қонуний бўлган 7-давлат бўлади.

Киритилди: 05:00 01.11.2020. Ўқилди: 7068 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!