Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Европага янги “тежамкорлик режими”: газ ва электр истеъмолини мажбуран камайтириш таклиф қилинди

Европага янги “тежамкорлик режими”: газ ва электр истеъмолини мажбуран камайтириш таклиф қилинди

Европа Комиссияси энергия нархлари юқори даражада сақланиб қолаётгани ва газ захиралари тарихий энг паст кўрсаткичга тушгани сабабли Европа Иттифоқи давлатларини газ ҳамда электр энергияси истеъмолини мажбурий равишда қисқартиришга чақирди.

Еврокомиссар Дан Йоргенсеннинг таъкидлашича, глобал бозорда энергия таъминоти чекланган ва нархлар кескин ўзгариб турган шароитда талабни мажбурий камайтириш нархларни жиловлашнинг самарали воситаси бўлиши мумкин.

Европа Комиссияси бундай чоралар қанча вақт давом этишини ҳозирча аниқ белгиламаган. Маълум қилинишича, газ захираларининг паст даражаси ва Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви Европа учун қиммат энергия мавсуми хавфини оширмоқда.

Киритилди: 07:30 28.09.2026. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!