Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Европа Россия билан музокараларда етакчи роль ўйнашга тайёрлигини билдирди

Европа Россия билан музокараларда етакчи роль ўйнашга тайёрлигини билдирди

Стефан Корнелиуснинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича Россия билан музокараларда етакчи роль ўйнашга тайёр.

Politico нашри келтирган маълумотга кўра, Европа томони АҚШ бошчилигидаги мавжуд музокара жараёнини босқичма-босқич ўз зиммасига олиш ва уни давом эттириш ниятида.

Корнелиус бу жараён Вашингтон билан яқин мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилишини таъкидлади. Унинг айтишича, ҳозирги босқич “қайта йўналтириш даври” бўлиб, унда томонлар музокараларга тайёрликни шакллантириши ва келажакдаги учрашувлар шартларини келишиб олиши керак.

Шунингдек, у Европа давлатларини Россия билан мулоқотга тайёрликни кучайтиришга чақирди ва бундай музокаралар қандай шартларда ўтказилиши мумкинлигини олдиндан белгилаб олиш муҳимлигини қайд этди.

Баёнот Лондонда Украина, Франция, Германия ва Буюк Британия етакчилари иштирокидаги учрашувдан сўнг маълум қилинди.

Киритилди: 22:01 08.06.2026. Ўқилди: 411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!