Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Эрон ҳудудидан Исроил томон баллистик ракеталар учирилганини қайд этди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги. Нашрнинг маълум қилишича, мамлакат шимолида ҳаво ҳужуми хавфидан огоҳлантириш эълон қилинган.
Аввалроқ Теҳрон Исроилнинг Байрут жанубига берган авиазарбасига “кескин ва оғриқли” жавоб қайтаришга ваъда берган эди. Шунингдек, Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Ғолибоф ушбу зарбадан сўнг АҚШнинг Яқин Шарқдаги объектлари Эрон ҳужумлари учун “қонуний нишон”га айланганини айтганди.
ЦАХАЛ 7 июн куни Байрут жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати инфратузилмасига зарба берилгани ҳақида хабар қилган эди. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу ҳужум оқибатида икки нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган, камида 17 киши жароҳатланган.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ушбу зарба “Ҳизбуллоҳ”нинг мамлакат шимолига қарата учирган ракеталарига жавоб бўлганини таъкидлаганди.