Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

🏟 Учрашув Нью-Йоркдаги «Икаҳн» стадионида ўтказилиши белгиланди. Ушбу арена Олимпиада ўйинларига ихтисослашган бўлиб, 5000 томошабинга мўлжалланган.

📺 Ўйин Тошкент вақти билан 8 июнь, соат 23:45 да бошланади ва «Zo‘r TV» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Киритилди: 22:01 05.06.2026. Ўқилди: 312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!