Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Киев Вашингтонга яширин сигнал берди

Киев Вашингтонга яширин сигнал берди

Киев Вашингтон билан табиий бойликларни қазиб олиш бўйича келишувни секинлаштириш ҳақида яширин сигнал берди.

Бу ҳақда Украинанинг "Страна" нашри тоғ-кон саноати билан боғлиқ манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Владимир Зеленский ва Доналд Трамп ўртасидаги муносабатлар узил-кесил ёмонлашганидан кейин, мана бир неча ойдирки ушбу шартнома бўйича амалда ҳеч қандай ҳаракат йўқ. АҚШдаги истиқболли сармоядорлар ҳам урушнинг тугаш муддатларига ишончлари комил бўлмагани сабабли кутиш позициясини эгаллашган.

Маълумот учун, Киев ва Қўшма Штатлар ўртасида 2025 йилнинг май ойида имзоланган битим Украинадаги конларни — нефт-газ активларидан тортиб литий ва нодир ер металлари захираларигача биргаликда ўзлаштиришни назарда тутади.

Киритилди: Бугун 12:51. Ўқилди: 769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!