Европа кенгаши президенти Антониу Кошта маълум қилишича, Европа Иттифоқи институтларидан ташқари, музокараларда «Истовчилар коалицияси» таркибидаги беш давлат — Буюк Британия, Франция, Германия, Италия ва Польша ҳам вакиллик қилади.
Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйеннинг тушунтиришича, Европа Иттифоқи томонидан музокараларда Еврокомиссия ва Европа Иттифоқи Кенгаши вакиллари қатнашади.
«Биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз ва манфаатларимизни ҳимоя қиламиз», — деди у.
Антониу Коштанинг таъкидлашича, Европа Иттифоқининг музокаралардаги тамойиллари ва позицияси аниқ. Унинг қайд этишича, Европа жамоаси ўз фаолиятини яқин ҳамкорлик ва тўлиқ бирликда давом эттиради.
Кошта Европа Украина келажаги ва қитъа хавфсизлигини белгилайдиган барча музокараларда ягона ва аниқ позиция билан иштирок этиши кераклигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Украинанинг Европадаги келажаги, мамлакатни қайта тиклаш ва унинг фаровонлигини таъминлаш бўйича музокараларда марказий роль ўйнайди.