Бугун 21 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Европа расмийлари Россиядан қувур орқали газ сотиб олишни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилмоқда

A A A
Европа расмийлари Россиядан қувур орқали газ сотиб олишни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилмоқда

Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

Нашрнинг музокаралар билан таниш манбаларига таяниб ёзишича, бу масала Украина бўйича эҳтимолий келишув доирасида кўриб чиқилмоқда.

Tашаббус тарафдорлари Россия газини сотиб олишни тиклаш Европада энергия нархларининг пасайишига, Москванинг музокараларга қайтишига ва Россия ҳамда Украина ўртасида ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишга туртки бўлишини таъкидламоқда.

Бироқ ҳатто дастлабки муҳокамалар босқичидаёқ бу ғоя Украинанинг Европа Иттифоқидаги яқин иттифоқчилари орасида салбий муносабатга сабаб бўлди. Ушбу ташаббусни Германия, Венгрия ва Европа Иттифоқининг яна бир неча давлати вакиллари қўллаб-қувватлаган. Аммо Шарқий Европа мамлакатлари дипломатлари ва расмийлари бунга кескин қаршилик кўрсатган.

"Бу телбалик. Ҳатто бу масалани имконият сифатида кўриб чиқаётганимизнинг ўзи нақадар аҳмоқлигимизни кўрсатади!" — дея муносабат билдирган расмийлардан бири.

Киритилди: 16:15 30.01.2025. Ўқилди: 1480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!