"Манчестер Юнайтед" Европа Лигаси чорак финалининг дастлабки баҳсида "Лион" меҳмони бўлди - 2:2.
Учрашувнинг 26-дақиқасида мезбонлар форварди Тиаго Альмада ҳисобни очди. Меҳмонлар биринчи бўлим охирида ҳисобни тенглаштирди - 45+5-дақиқада ҳимоячи Лени Йоро гол урди. Учрашувнинг асосий вақти тугашига 2 дақиқа қолганида манкунианликлар форварди Жошуа Зиркзее ҳавбек Бруно Фернандешнинг узатмасидан сўнг меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда "Лион" ярим ҳимоячиси Райан Шерки дарвозабон Андре Онаннинг хатосидан сўнг "МЮ" дарвозасига тўпни жойлаб қўйди.
Манчестердаги жавоб ўйини 17 апрель куни бўлиб ўтади.