Европанинг 10 та давлатига мансуб қарийб 2 800 нафар ҳарбий хизматчи 9–22 ноябрь кунлари Польша жануби-шарқида ўтказиладиган ҳарбий машқларда иштирок этади. Машғулотлар эҳтимолий ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин Украинани қўллаб-қувватлаш учун тузилган кўп миллатли кучларнинг тайёргарлигини синовдан ўтказишга қаратилган.
Франция ва Буюк Британия бошчилигидаги ушбу кучлар Украинанинг хавфсизлигини мустаҳкамлашни мақсад қилган. Уларнинг вазифаси ҳужумкор ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш эмас, балки мамлакат хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашишдан иборат.
Польшадаги машқлар мазкур кўп миллатли кучларнинг эҳтимолий сулҳдан кейинги вазифаларни бажаришга тайёрлигини баҳолашда муҳим босқич бўлади.