Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Европа комиссияси Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакетини эълон қилди

A A A
Европа комиссияси Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакетини эълон қилди

Бу ҳақда бошқарма бошлиғи Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.

«Биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз ва Россияни унинг шафқатсизлиги учун тўлашга мажбур қиламиз. Мавжуд саккизта санкциялар пакети аллақачон катта зарар келтирмоқда», деб ёзди у твиттерда.

Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, янги пакет қуйидаги чораларни ўз ичига олади:

📍Россиянинг 200 га яқин фуқаролари ва компаниялари санкциялар рўйхатига киритилади. Булар Россия қуролли кучлари, ҳарбийлар, Давлат Думаси аъзолари ва ҳукумат ходимлари билан боғлиқ компаниялар бўлади.

📍Россиянинг учта банкига, жумладан, Россия минтақавий тараққиёт банкига нисбатан санкциялар қўлланилади.

📍Россиянинг бир неча тоифадаги товарлари, хусусан, икки мақсадли товарлар ва электроника экспортига чекловлар.

📍Россияга учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш учун эҳтиёт қисмлар экспортини, шунингдек уларни Россияга жўнатиши мумкин бўлган учинчи давлатларга экспорт қилишни чеклаш.

📍Россиянинг тўртта каналини кўрсатишга чекловлар.

Киритилди: 23:24 07.12.2022. Ўқилди: 2458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!