Европа Киевга тўғридан-тўғри қурол етказиб бериш ўрнига Украина мудофаа саноатини қўллаб-қувватлашни кучайтиришни муҳокама қилмоқда.
Газетанинг ички муҳокамалардан хабардор манбасига кўра, борган сари кўпроқ давлатлар Украинанинг мудофаа саноатига инвестиция киритиш моделига қизиқмоқда, чунки Европанинг қурол захиралари Киевга бир неча йил давомида етказиб берилган ёрдамдан сўнг анча камайган.
The Washington Post'нинг ёзишича, Жо Байден маъмурияти даврида етказиб берилган қурол захиралари тугаб бораётгани сари, Европа АҚШ ёрдами тўхтатилишини тўлиқ қоплай олишига шубҳалар кучаймоқда, бу айниқса ҳаво ҳужумидан мудофаа каби муҳим йўналишларда анча жиддий ҳисобланади.
"Мазкур стратегия икки томон учун ҳам фойдали: Европа учун бу ишлаб чиқаришнинг арзонлаштириш, Украина учун эса ўз мудофаа саноатини кучайтириш имконини беради. Бундан ташқари, ушбу стратегия NATO давлатларига Украина ҳудудидан дронлар каби илгари унчалик кўп қўлланмаган қуролларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш учун тажриба майдони сифатида фойдаланиш имконини беради", — дея қўшимча қилди нашр манбаси.