Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Ўрта коридорга 12 млрд евро инвестиция жалб қилади

Европа Иттифоқи Ўрта коридорга 12 млрд евро инвестиция жалб қилади

Европа Иттифоқи Жанубий Кавказ ва Марказий Осиёни Европа бозори билан тўғридан-тўғри боғлаши керак бўлган Ўрта коридорни ривожлантириш учун 12 миллиард еврогача инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқидаги вазият ҳақидаги нутқи давомида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Европа Россия нефти ва газига қарамликдан қатъий равишда воз кечмоқда.

Европа Комиссияси раҳбари ЕИ ушбу лойиҳага 12 миллиард еврогача давлат ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш учун Global Gateway ташаббусидан фойдаланиш ниятида эканини таъкидлади.

«Бизнинг мақсадимиз — йўналишларни диверсификация қилиш, савдо оқимларини уч баробар ошириш ва 2030 йилга қадар юкларни транзит қилиш вақтини кескин қисқартириш», — деди у.

Фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, Яқин Шарқдаги уруш ва Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши натижасида нефть нархларининг ошиши Европа Иттифоқи давлатлари учун қарийб 90 миллиард евро миқдорида иқтисодий оқибатларга олиб келган.

Шунингдек, Урсула фон дер Ляйен Болгария бош вазири Радев билан биргаликда транспорт ва минтақавий боғлиқлик масалаларига бағишланган минтақавий саммит ўтказилишини эълон қилди. Европа Комиссияси раҳбарининг айтишича, саммит лойиҳани амалий воқеликка айлантиришга қаратилган бўлади.

Киритилди: 09:20 17.09.2026. Ўқилди: 892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!