Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Европа Иттифоқи: Украина 90 миллиард евро олиш учун яна учта шартнома имзолаши керак

Европа Иттифоқи: Украина 90 миллиард евро олиш учун яна учта шартнома имзолаши керак

Европа Комиссияси Украинага 90 миллиард евро миқдоридаги кредитни ажратиш учун зарур бўлган учта муҳим ҳужжат ҳали имзоланмаганини маълум қилди.

Брюсселдаги брифингда Европа Комиссияси вакили Баляш Уйварига кўра, ҳозирча англашув меморандуми энг тайёр ҳужжат ҳисобланади. Бироқ яна икки муҳим келишув қолмоқда.

Улардан бири — Украина мажбуриятлари ва ислоҳотларига асосланган макромолиявий ёрдам дастури, иккинчиси эса мамлакатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси қоидаларига киритиладиган ўзгартишлардир.

Уйвари таъкидлашича, ушбу уч ҳужжат имзоланмас экан, маблағни ўтказиш техник жиҳатдан имконсиз бўлади.

Аввалроқ Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Кая Каллас кредитнинг биринчи қисми июнь ойи биринчи ярмида Украинага етказилишини айтган эди. Аммо ҳозирча зарур ҳуқуқий келишувларга тўлиқ эришилмагани маълум бўлди.

Апрель ойи ўртасида Европа Иттифоқи давлатлари томонидан тасдиқланган 90 миллиард евроли кредитнинг тахминан 60 миллиард евроси ҳарбий ёрдам учун, қолган қисми эса Украина давлат бюджети эҳтиёжлари учун йўналтирилиши режалаштирилган.

Киритилди: 22:21 18.05.2026. Ўқилди: 200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!