Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Россияга қарши айрим санкцияларни тўхтатди

Европа Иттифоқи Россияга қарши айрим санкцияларни тўхтатди

Европа комиссияси Европа Иттифоқи Россиядан соболь мўйнасини импорт қилишга нисбатан жорий этилган санкцион чекловларни қисман тўхтатганини тасдиқлади.

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Жозеф Сикела маълум қилди.

Еврокомиссар Франциянинг Страсбург шаҳрида бўлиб ўтган Европа парламенти йиғилишида мазкур масалага тўхталиб, тегишли қарор ЕИнинг Россияга қарши 21-санкциялар пакетига киритилганини таъкидлади.

"Санкцияларнинг сўнгги пакети доирасида Европа Иттифоқи Кенгаши Россиядан соболь мўйнасини импорт қилишга нисбатан жорий этилган тақиқлар бўйича муайян мақсадли истисноларни белгилашга қарор қилди", — дея Сикеланинг сўзларини келтиради ТАСС ахборот агентлиги.

Киритилди: 23:19 22.10.2026. Ўқилди: 721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!