Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Европа Иттифоқи расмийлари Европанинг мудофаа тайёргарлигини кучайтириш учун 1,5 миллиард евро ажратишни маъқуллади

Европа Иттифоқи расмийлари Европанинг мудофаа тайёргарлигини кучайтириш учун 1,5 миллиард евро ажратишни маъқуллади

Европа Иттифоқи расмийлари Европанинг мудофаа тайёргарлигини кучайтириш учун 1,5 миллиард евро ажратишни маъқуллади — Bloomberg.

Нашр хабарига кўра, Европа Иттифоқида олти ойлик навбатдаги раисликни амалга ошираётган Дания, Европарламент музокарачилари билан 2027 йилгача мудофаа учун грантлар кўринишида молиялаштириш бўйича дастлабки келишувга эришган.

Европа Иттифоқи баёнотига кўра, маблағнинг бешдан бир қисми Украина билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликка йўналтирилади. Дастурнинг мақсадлари Европа Иттифоқининг АҚШ қуролларига қарамлигини камайтириш, харидларни оқилона ташкил этиш ва Европанинг тарқоқ мудофаа ҳамда аэрокосмик саноатини янада рақобатбардош қилишдан иборат.

Дастур Европа Иттифоқининг янги бюджети кучга киргач, янги маблағлар билан тўлдирилади. Унинг 2028-2034 йилларга мўлжалланган харажатлар режасида мудофаа ва коинот учун 131 млрд евро ажратиш кўзда тутилган.

Киритилди: 18:47 17.10.2025. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!