Самарқанд шаҳри мезбонлик қилган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммити якунига етди.
Ушбу нуфузли саммит ишида Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқининг асосий институтлари раҳбарлари иштирокида кўп томонлама тадбирлар бўлиб ўтди.
Мазкур саммит тадбирларида иштирок этган Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ҳам мамлакатимизга ташрифини якунлади.
Самарқанд халқаро аэропортида мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.