Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Москвадаги парадда қатнашадиганлар учун огоҳлантириш берди

A A A
Европа Иттифоқи Москвадаги парадда қатнашадиганлар учун огоҳлантириш берди

Европа Иттифоқининг олий вакили Кая Каллас номзод давлатларнинг 9 май куни Москвада ўтказиладиган тадбирларда иштироки жуда салбий баҳоланишини маълум қилди.

"Биз аниқ ва равшан айтдик: Россия Европада кенг кўламли уруш олиб бораётган бир пайтда, Европа Иттифоқига аъзо бўлишга интилаётган биронта ҳам давлат 9 май парадида қатнашмаслиги лозим," - деди Каллас Люксембургда Европа Иттифоқи кенгаши йиғилишидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

У Москвадаги байрам тадбирларида иштирок этиш Европа қадриятларига зид эканлигини ва бундай ҳаракатлар оқибатсиз қолмаслигини таъкидлади.

Шунингдек, Каллас Европа Иттифоқи мамлакатлари ва ташкилотларини Киевга тез-тез ташриф буюришга чақирди:

"Бу Украинага бирдамлик ва қўллаб-қувватлашимизни кўрсатиш учун муҳим. Биз доимо ташрифлар учун имконият излаймиз."

Аввалроқ Латвия ТИВ раҳбари Байба Браже Ғарбий Болқондан номзод давлатларга аллақачон аниқ сигналлар юборилгани - Москва парадида иштирок этишдан тийилиш кераклигини маълум қилганди.

Киритилди: 23:11 14.04.2025. Ўқилди: 9071 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!