Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Путин Маскни мақтади

Путин Маскни мақтади

Россия президенти Владимир Путин америкалик тадбиркор, DOGE раҳбари Илон Маск сингари шахслар камдан-кам учрашини таъкидлади.

У бу ҳақда Бауман номидаги МДТУ талабалари билан учрашувда гапирди.

"У (Маск) Марс билан банд. Бундай одамлар инсоният орасида камдан-кам учрайди - улар муайян ғояга шунчалик берилиб кетган бўлади," - деди Россия раҳбари.

РФ Президенти яна шуни қўшиб ўтдики, бугун қайсидир ғоя ақл бовар қилмас туюлса ҳам, вақт ўтиб кўпинча амалга ошади. Путин ўз сўзларини тасдиқлаш учун совет олими, ракета-космик тизимлари конструктори, академик Сергей Королевни мисол келтирди.

17 март куни Илон Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида инсон кейинги беш-етти йил ичида Марсга илк бор қадам қўйиши мумкинлиги ҳақида пост ёзди. Шу билан бирга, унинг фикрича, бу сайёрани ўзлаштириш жараёнида асосий масала Ернинг технологик тараққиёти бўлади.

Киритилди: 22:01 16.04.2025. Ўқилди: 1542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!