Бугун 14 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Гренландияни қандай босиб олишни ўйлаб топди

АҚШ Гренландияни қандай босиб олишни ўйлаб топди

АҚШ Гренландияни ўзига бўйсундириш режасини ишлаб чиқди.

Доналд Трамп маъмурияти Гренландияни назорат остига олиш режасини амалга оширишга киришди. Режа оролни зўрлик билан эгаллаб олишни эмас, балки гренландияликлар жамоатчилик фикрини ўзгартиришни кўзда тутади. The New York Times газетаси ёзишича, режа бир нечта вазирликларни қамраб олган бўлиб, уларга аниқ кўрсатмалар юборилган.

NYT манбаси айтишича, Гренландияни АҚШ назорати остига олиш режаси Миллий хавфсизлик кенгашининг бир нечта йиғилишида муҳокама қилинган ва бир нечта вазирликка аниқ кўрсатмалар берилган.

Нашр маълум қилишича, режага кўра, АҚШ саъй-ҳаракатлари оролнинг 57 минг аҳолисини "Қўшма Штатларга қўшилишни сўрашлари керак" деган фикрга ишонтиришга қаратилади.

Шунингдек, Трамп томонидан ижтимоий тармоқларда реклама ва тарғибот кампанияларини жойлаштириш, АҚШ хабарларида эса Алясканинг туб аҳолиси бўлган гренландияликлар ва инуитларнинг умумий меросига урғу бериш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Трамп маъмурияси гренландияликларга эҳтимолий молиявий рағбатлар бериш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда. The New York Times газетасининг ёзишича, бу Дания ҳар йили оролга ажратадиган 600 миллион долларлик субсидия ўрнига, оролнинг ҳар бир аҳолисига йилига 10 минг доллар миқдорида субсидия бериш каби кўринишда бўлиши мумкин.

NYT таъкидлашича, "Трампнинг айрим амалдорлари бу харажатлар Гренландиянинг кам учрайдиган ер минераллари, мис, олтин, уран ва нефть каби табиий бойликларини қазиб олишдан келадиган янги даромадлар ҳисобига қопланиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда."

Киритилди: 22:19 12.04.2025. Ўқилди: 4388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!