Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) «Реал» — «Арсенал» учрашуви бош ҳаками Франсуа Летексье нега 28-дақиқада «канонирлар» дарвозасига томон пенальти белгилаб, кейинчалик уни бекор қилганига изоҳ берди. Ушбу ўйин Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтмоқда. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб очилмади — 0:0.
«Лондоннинг “Арсенал” жамоаси дарвозасига пенальти тайинланмади, чунки Деклан Райс қоидани бузмаган эди», — дейилади УЕФА баёнотида.
Чемпионлар лигаси 1/4 финал босқичининг илк учрашувида «Арсенал» «Реал»ни 3:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратганди. Ушбу ўйинда «канонирлар» ярим ҳимоячиси Деклан Райс жарима зарбаларидан дубл расмийлаштирди. Яна бир голни Микель Мерино киритди.