Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия Украинага заҳарли "Шаҳед"ларни учиришни бошлади

Россия Украинага заҳарли "Шаҳед"ларни учиришни бошлади

Украина оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Россия ҳарбий кучлари Украинага ҳужум қилиш учун заҳарловчи моддалар билан жиҳозланган "Shahed" туридаги зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни бошлаган.

Дезинформацияга қарши кураш маркази бу маълумотни Украина махсус хизматлари ва Фавқулодда вазиятлар давлат хизматидан текшириб тасдиқлади. Маълум бўлишича, учувчисиз учиш аппаратларининг бирида юқори концентрацияли "CS" (иритант) жанговар заҳарловчи модда капсуласи топилган. Бу кучли таъсирли, жуда заҳарли қўзғатувчи модда ҳисобланади.

Марказнинг таъкидлашича, Россия дронлари, шунингдек, уларнинг қолдиқларини йиғаётган одамларга зарар етказиш мақсадида заҳарли моддалар билан жиҳозланган бўлиши мумкин.

Киритилди: 23:02 16.04.2025. Ўқилди: 4232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!