Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп ва Зеленскийни ким яраштирди?

Трамп ва Зеленскийни ким яраштирди?

Франция расмийсининг айтишича, Оқ уйдаги жанжалдан сўнг Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Доналд Трампга йўллаган "ярашув мактуби"ни тайёрлашда Франция дипломатлари иштирок этган, деб хабар бермоқда Politico нашриёти.

Нашрнинг таъкидлашича, Париж, Лондон ва Берлиндаги юқори мартабали дипломатлар Трамп ва Зеленский ўртасидаги можарадан кейин бир неча ҳафта давомида икки раҳбар ўртасидаги муносабатларни қандай тиклаш ҳақида "бош қотиришган". Politico "Зеленский ва Трамп ўртасидаги муносабатлар ҳамон кескинлигича қолмоқда" деб ёзмоқда.

Ярашув мактубида Зеленский Трамп раҳбарлигида тинчлик йўлида ишлашга тайёрлигини билдирган ва Оқ уйдаги жанжални "ачинарли" деб атаган.

Шу билан бирга, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жонатан Пауэллга низони ҳал қилишни топширган, деб хабар қилади Politico манбаларга таяниб.

Киритилди: 20:20 16.04.2025. Ўқилди: 1331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!