Бугун 30 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Европа Иттифоқи миссиясига тегишли вертолёт ҳалокатга учради

Европа Иттифоқи миссиясига тегишли вертолёт ҳалокатга учради

Босния ва Герцеговинада Европа Иттифоқининг EUFOR миссиясига тегишли CH-47 Chinook русумли ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради.

Klix портали хабар беришича, ҳодиса мамлакатнинг Брчко шаҳри атрофида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, авиаҳалокат оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, яна 12 нафар инсон турли даражада жароҳат олган.

Манбанинг таъкидлашича, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг барчаси Италия фуқаролари ҳисобланади.

Ҳодиса оқибатида маҳаллий тинч аҳоли орасида жабрланганлар қайд этилмаган. Шунингдек, инфратузилма объектларига зарар етмагани маълум қилинди.

Ҳозирда вертолётнинг қулашига нима сабаб бўлганини аниқлаш мақсадида тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:04. Ўқилди: 175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!