Еврокомиссия Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг ўғли Иля Медведевга нисбатан шахсий санкциялар жорий қилмоқчи, деб ёзади The Guardian газетаси.
Қайд этилишича, унга нисбатан чоралар Россияга қарши санкцияларнинг 12-пакети доирасида жорий этилиши кўзда тутилган.
“Кенгайтирилган рўйхатга Иля Медведев ҳам киритилди, унинг исми ва туғилган санаси собиқ президентнинг ягона ўғлининг исми ва туғилган санасига тўғри келади”, — дейилади хабарда.