Европа Иттифоқи Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётини кенгайтириш режаларидан хавотир билдирди, бироқ Исроил расмийларига босим ўтказиш эҳтимоли ҳақида изоҳ бермади. Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати вакили Анвар ал-Ануний маълум қилди, дея хабар беради Ал Арабиа.
"Европа Иттифоқи Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётнинг режалаштирилган кенгайишидан хавотирда, бу Фаластин аҳолисига янада кўпроқ қурбонлар ва азоб-уқубатлар олиб келади. Биз Исроилни вазминликка чақирамиз", - деди ал-Ануний журналистларга. Мумкин бўлган санкциялар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, у ЕИ томонидан ҳеч қандай "мажбурий чоралар" ҳақида ҳозирча гапира олмаслигини таъкидлади.
Аввал хабар қилганимиздек, 5-май куни Исроил ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси Ғазо бўйлаб навбатдаги ҳужум режасини тасдиқлади, жумладан, бутун Ғазони эгаллаб олиш, ҲАМАС гуруҳига қарши зарбалар бериш ва тинч аҳолини кўчириш.