“Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов шарафига “АК45” номли энергетик ичимлик ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу бренд номи футболчининг исми ва формасидаги рақамга мос келади.
Ҳусановнинг ушбу бренд билан боғлиқлик даражаси ҳозирча номаълум. Бироқ футболчининг Инстаграмдаги расмий аккаунти @ak45sila саҳифасига обуна бўлган.
Ичимликнинг илк намунаси Ҳусановнинг тўй маросимида тақдим этилган.
Ҳусанов “Манчестер Сити” сафида сўнгги марта 30 март куни “Брайтон”га қарши ўйинда майдонга тушган. Шундан сўнг 11 ўйиннинг ярмида заҳирада, ярмида эса таркибда бўлмаган. Айни дамда у миллий терма жамоа билан машғулот йиғинида иштирок этмоқда.