Европа Иттифоқи 2025 йил охиригача Грузияга молиявий ёрдам беришни режалаштирмаяпти.
Бу ҳақда Еврокомиссия "Известия"га маълум қилди.
Гап 2024 йилда ажратилиши музлатиб қўйилган 120 миллион евро ҳақида кетмоқда, чунки Брюссел Тбилисида "демократик тамойиллардан чекиниш ва қонун устуворлигининг бузилиши"дан "жиддий хавотир" билдирган.
Европарламентнинг нашрга маълум қилишича, Грузия ҳукумати томонидан аниқ сиёсий ўзгаришларсиз 2026 йилда ҳам қўллаб-қувватлашнинг қайта тикланиши даргумон.
Еврокомиссия, шунингдек, 2023 йилда номзод мақомини олган Грузия ҳамжамиятга қўшилиш мезонларига жавоб бермайди, деб ҳисоблайди.
Европада "авторитар" деб ҳисобланган ҳозирги сиёсий йўналиш мамлакатнинг 2030 йилда Тбилисида эълон қилинган Европа Иттифоқига аъзо бўлиш истиқболини шубҳа остига қўяди.