Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Европа Иттифоқи давлатларининг нечтаси Россия газидан бош тортган?

Европа Иттифоқи давлатларининг нечтаси Россия газидан бош тортган?

Еврокомиссия Европа Иттифоқининг 12 давлати Россия газини етказиб беришдан тўлиқ ёки қисман бош тортганини маълум қилди. Бу рақамни Европа Иттифоқининг энергетика бўйича комиссари Кадри Симсон маълум қилмоқда, дея хабар беради «Интерфакс».

«Вазият ўтган куз бошидан бери кескин эди, аммо Россиянинг сўнгги ҳафталардаги хатти-ҳаракатлари хавфларни сезиларли даражада кучайтирди», деди Симсон.

Унинг таъкидлашича, ЕИ давлатлари томонидан ишлаб чиқилган инқироз режаси ҳар соатда фойдали бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи вакили ўтган ҳафта Европа давлатлари Исроил, Миср, Норвегия ва Озарбайжон билан газ етказиб бериш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштирганини қўшимча қилди.

Симсоннинг сўзларига кўра, май ойида суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича яна бир рекорд ўрнатилди – у 12,8 миллиард куб метрга етди.

Июнь ойи бошида Германия расмийлари истеъмолчи газ нархи уч баравар ошиши ҳақида огоҳлантирган эди. Германиянинг Федерал тармоқ агентлиги раҳбари Клаус Мюллернинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада Россия гази етказиб бериш қисқарганидан кейин нархлар яна 50 фоизга ошган.

Киритилди: 22:33 25.06.2022. Ўқилди: 11344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!