Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Европа етакчилари ва Зеленский 13 август куни Трамп билан телефон орқали мулоқот ўтказади

Европа етакчилари ва Зеленский 13 август куни Трамп билан телефон орқали мулоқот ўтказади

Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Ушбу суҳбат АҚШ ва Россия президентларининг Аляскада ўтказилиши режалаштирилган учрашувидан икки кун олдин бўлиб ўтади.

"Ушбу телефон суҳбатида Европадан Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Полша ва Финляндия етакчилари иштирок этади. Шунингдек, АҚШ вицe-президенти Жей Ди Вэнс ҳам ушбу суҳбатга қўшилиши кутилмоқда", дея ёзади Bloomberg.

Агентлик манбаларига кўра, музокаралар чоғида Россияга босим ўтказиш вариантлари, хавфсизлик масалалари, Украинада тинчлик музокараларига тайёргарлик ва бу билан боғлиқ ҳудудий даъволар муҳокама қилинади.

Киритилди: 21:05 11.08.2025. Ўқилди: 713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!