Европа АҚШни Қримни Россияники деб тан олмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
"Европа давлатлари вакиллари Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп маъмуриятига аннекция қилинган Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олмасликларини маълум қилди", деб хабар бермоқда нашр юқори мартабали европалик расмийга таяниб.
Унинг сўзларига кўра, NATО'нинг Европадаги етакчи давлатлари Вашингтонни Қримни бир томонлама тарзда Россияга тегишли деб тан олишдан қайтаришга ҳаракат қилиши керак.
"Энг ёмон ҳолатда АҚШ Украина ва Россия ўртасида келишувга эриша олмаслиги ва барчаси Киевга босим орқали мажбуран қабул қилдирилиши мумкин. Ана шунда Европа Украина ёки Қўшма Штатлардан бирини танлаши керак бўлади", — дея фикр билдирди Европа Иттифоқининг юқори лавозимли дипломати.