Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Еврокомиссия сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларига 1,3 миллиард евро сармоя киритади

 Еврокомиссия сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларига 1,3 миллиард евро сармоя киритади

Бу маблағлар 2025–2027 йилларга мўлжалланган “Рақамли Европа” дастури доирасида ажратилади, деб хабар беради Европа Иттифоқи ижро ҳокимияти матбуот хизмати.

Ҳужжатга кўра, маблағнинг бир қисми сунъий интеллектнинг генератив моделларини тижорат компаниялари, давлат сектори, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий парвариш соҳалари учун янада қулай ва оммабоп қилишга йўналтирилади.

Шунингдек, дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

— Европа рақамли инновация марказларини (EDIH) қўллаб-қувватлаш;

— Ўта муҳим инфратузилмаларнинг, жумладан, сув ости кабелларининг киберҳужумларга бардошлигини ошириш;

— Европа Иттифоқи давлат хизматларининг самарадорлигини ошириш;

— Европа таълим муассасаларининг рақамли кўникмалар соҳасидаги салоҳиятини ривожлантириш.

Киритилди: 15:51 29.03.2025. Ўқилди: 445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!