Нашрнинг Европа Иттифоқидаги манбасига кўра, июлгача Россияга қарши санкцияларга ҳеч қандай ўзгартиш киритилмайди.
"Санкцияларни навбатдаги узайтириш муддатигача (июлгача) ҳеч нима бўлмайди. Биз ҳеч нарсани ўзгартирмаслик учун ишлаймиз, чунки Россиянинг ўзи ҳам ўзгармаган ва ўз мақсадларини ҳам ўзгартирмаган", — дея таъкидлади европалик дипломат.
Аввалроқ, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио “Россельхозбанк”ни SWIFT тизимига улаш учун Европа Иттифоқининг санкциялари олиб ташланиши кераклиги ҳақида фикр билдирганди