Бугун 25 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Евроиттифоқ АҚШ, Буюк Британия ва Туркиядан қурол-яроғ харидини чекламоқчи

Евроиттифоқ АҚШ, Буюк Британия ва Туркиядан қурол-яроғ харидини чекламоқчи

Бу ҳақда Financial Times нашри хабар бермоқда.

"Еврокомиссия мудофаа салоҳиятини ошириш учун 150 миллиард евролик дастур доирасида қурол-яроғни фақат Евроиттифоқ билан мудофаа пактларини имзолаган давлатлардан харид қилишни таклиф қилмоқда", деб ёзади нашр.

FT'нинг қайд этишича, агар АҚШ, Буюк Британия ва Туркия Брюссел билан бундай келишувни имзолашдан бош тортса, ушбу давлатлар компанияларидан қурол-яроғ харидлари амалга оширилмайди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ЕИ қайта қуролланиш жамғармасининг камида 65 фоизи маблағи Европа Иттифоқи, Норвегия ва Украина маҳсулотларини сотиб олишга йўналтирилиши керак бўлади.

Financial Times'га кўра, бундай қарор ЕИ мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга қаратилган йирик инвестициялар доирасида Европа компанияларига устуворлик беришни талаб қилган Франция ва бошқа давлатлар учун ютуқ ҳисобланади.

Киритилди: 11:09 21.03.2025. Ўқилди: 859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!